Jump to content

Бранденбург

From Vikipediya

БранденбургОлмония ерларидан биридир. Пойтахти — Поцдам. Майдони 29 478,63 км2. 2 495 635 нафар аҳоли истиқомат қилади (2011). Маъмурий маркази — Поцдам шаҳри Б. марказида ер ҳуқуқига эга бўлган алоҳида маъмурий бирлик, мамлакат пойтахти — Берлин шаҳри жойлашган. Б.да аҳоли зичлиги бошқа ерларга нисбатан кам. Ўрта асрларда Б. ўрнида аҳолиси асосан Голландия, Чехия ва Франсиядан бадарға қилинганлардан иборат немис князлиги бўлган. 1356-йилдан курфюрстлик (1415-йил дан Гогенсоллернлар бошқардилар; 1486-йилдан уларнинг қароргоҳи Берлин эди); 1618-йилдан Б. Пруссия давлатидаги Пруссия герсоглиги билан бирлашди. 1815—1945-йилларда Пруссия провинсияси, сўнгра Олмония ери бўлиб, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Б.вилоятларининг катта қисми совет оккупацияси зонасига кирди, 1949-йилдан ГДР тасарруфида, 1990-йилда ГДР ва ГФР қўшилгандан сўнг, бирлашган Олмония таркибида.

Б. Олмониянинг янги ерлари ичида майдони жиҳатидан энг каттаси. Майдонининг 35% ўрмон. Б.дан Хавел ва Шпре дарёлари оқиб ўтади. Табиат муҳофазасига эътибор кучли. Табиат парклари, қўриқхоналар ва резерватлар кўп. Б. индустриалаграр раён. Бранденбург ва ўрмончилик Б. иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Бушой, жавдар, картошка, қанд лавлаги, мойли ўсимликлар экилади, Берлин ҳамда Одербурх шаҳарлари атрофида сабзавот ва мева етиштирилади. Транспорт машинасозлиги, станоклар ишлаб чиқариш, электроника, энергетика, озиқ-овқат ва кимё саноати ривожланган. Саноатлашган қисми — Айзенхюттенштадт (пўлат қуйиш) ва Котбус (қўнғир кўмир қазиб олиш, кимё са, ноати ва энергетика). Берлиндан жан.да, Людвигсфелдда тайёр қисмлардан юк машиналари йиғилади. ФранкфуртОдерда электротехника саноати ва приборлар ишлаб чиқариш корхоналари бор. 13—15-асрларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.[1]

Ҳаволалар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил