Jump to content

Металлиcа

From Vikipediya
Металлиcа рамзи

Металлиcа 2017-йилда (Лондон). Чапдан ўнгга: Ларс Улрич, Жамес Ҳетфиэлд, Кирк Ҳамметт ва Роберт Тружилло.
Умумий маълумот
Мамлакат АҚШ
Фаолият йиллари 1981 – ҳозиргача
Жанр Ҳеавй метал, тҳраш метал,
ҳард роcк
Лейбл Мегафорcе Реcордс
Электра Реcордс
Wарнер Брос. Реcордс
Таркиб Жамес Ҳетфиэлд
Ларс Улрич
Кирк Ҳамметт
Роберт Тружилло
Вебсайт http://www.metallica.com

Металлиcа (талаффузи: Металлика) АҚШда тузилган ҳеавй метал гуруҳидир. Гуруҳга 1981-йил вокалчи/гитарачи Жамес Ҳетфиэлд ва довулчи Ларс Улрич Лос Ангелес шаҳрида асос солишган.[1][2] Тезкор темпи ва агрессив мусиқаси ортидан танилган ушбу гуруҳ Мегадетҳ, Антҳрах ва Слаер гуруҳлари билан бир қаторда тҳраш металнинг „катта тўртлиги“дан бири ҳисобланади. Гуруҳнинг ҳозирги таркиби вокалчи ва ритм-гитарачи Ҳетфиэлд, довулчи Улрич, соло-гитарачи Кирк Ҳамметт ва бас-гитарачи Роберт Тружиллодан иборат. Собиқ аъзолари қаторига гитарачи Даве Мустаине (гуруҳдан кетганидан кейин Мегадетҳ гуруҳига асос солган), бас-гитарачи Рон МcГовней, Cлифф Буртон (1986-йилги турне давомида содир бўлган автобус ҳалокатида вафот этган) ва Жасон Неwстед киради.

Металлиcа тижорий муваффақиятга учинчи албоми — Мастер оф Пуппец (1986) ни чиқарган сўнг эришди. Албом гуруҳга катта шуҳрат келтирди. 1988-йили гуруҳ ...Анд Жустиcе фор Алл (1988) номли тўртинчи албомини омма эътиборига ҳавола этди. Албом Граммй мукофотига номзод бўлди. Кейин гуруҳ Металлиcа (1991) номли бешинчи албомини чиқарди. Албом улкан тижорий муваффақият қозониб, шу кунгача АҚШда 16 миллиондан ортиқ нусхада сотилди ва СоундСcан эрасининг энг кўп сотилган албомига айланди. Гуруҳнинг энг сўнгги чиқарган албоми — Ҳардwиред... то Селф-Деструcт (2016).

Металлиcа қатор мукофотлар қозонган, жумладан 9 та Граммй мукофотини олган. Гуруҳнинг охирги олти албоми Биллбоард 200 чартида кетма-кет биринчи ўринни эгаллаган. Металлиcа дунёдаги энг катта тижорий муваффақиятга эришган гуруҳлардан бўлиб, умумжаҳон бўйлаб 125 миллиондан ортиқ албом сотган (2018-йил ҳолатига кўра).[3]


Гуруҳ таркиби

[edit | edit source]

Хронология


Дискографияси

[edit | edit source]

Студиявий албомлари

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Переира, Алйсса. „Металлиcа'с Блаcк Албум турнс 25: Ҳере'с ҳоw лоcал реcорд сторес реаcтед то иц салес ин 1991“. Сан Франcисcо Чрониcле (2016-йил 12-август). 2018-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-апрел.
  2. „Банд Ҳисторй“. Металлиcа оффиcиал wебсите. 2015-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-апрел.
  3. Саваге, Марк. „Металлиcа то гет 'Нобел Призе оф мусиc'“. ББC (2018-йил 14-феврал). 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-март.

Ҳаволалар

[edit | edit source]